...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифи қандай ўтди?


12:59, 18.12.2017 Жамият
 3 168

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга уюштирган икки кунлик ташрифини ўзида жамлаган видеоролик тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган Президент сайловида ишончли ғалаба қозониб, давлат раҳбари сифатида расман иш бошлаганидан кейин илк ташрифини Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган эди. Президент орадан бир йил ўтиб, яна ушбу заминга сафар қилди.
 
15-16 декабрь кунлари уюштирилган ташрифда Президент Шавкат Мирзиёев Чимбой туманидаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасида, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Чимбой туманидаги академик лицейига, Тахиатош туманига, Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказига, Ибройим Юсупов номидаги мактаб-интернатига, Нукус шаҳрида янги барпо этилган “Samsung” бренди асосида замонавий телевизорлар ва чангютгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонасига, Нукусда янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактабига, Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” масжидига боргани, жамоатчилик вакиллари билан учрашгани ҳақида хабарлар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга уюштирган икки кунлик ташрифини ўзида жамлаган видеоролик тайёрланди. Юқоридаги видеороликда Президентнинг Қорақалпоғистонга икки кунлик ташрифи акс этган. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар