...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Болгариянинг янги президентига табрикнома йўллади


18:23, 17.11.2016 Жамият
 2 329

Шавкат Мирзиёев сайловда ғолиб бўлган Румен Рудевга табрик мактубини йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Румен Рудевни Болгария Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мактубда қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Болгария сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорлик суръатларини ошириш ва кенгайтириш учун ва кенг қулай имкониятларга эга.
 
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Румен Рудевнинг юқори лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги анъанавий дўстлик ва мустаҳкам муносабатлар давлатлар ва халқлар манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланаши учун замин яратишига ишонч билдирган.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Румен Рудев Ўзбекистон-Болгария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар