...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Асакадаги иссиқхоналарга борди


18:38, 19.05.2018 Жамият
 3 528

Икки гектарлик иссиқхонада банан кўчатлари парваришланмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 2 июнда Андижон вилоятида бўлганида Асака туманида замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаси тақдим этилган эди.
 
Тадбиркор ташаббуси ва давлат кўмаги натижасида ушбу лойиҳа қисқа даврда рўёбга чиқди. “Сабо ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулида банан ва помидор етиштирилувчи иссиқхоналар бунёд этилди. Туркиянинг “Asya Modern Serachilik” компанияси билан тузилган шартномага асосан инновацион ускуналар олиб келинди.
 






Президент мазкур иссиқхоналарни кириб кўрди. Компьютер орқали бошқариладиган совутиш ва суғориш тизими билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
 
Икки гектарлик иссиқхонада банан кўчатлари парваришланмоқда. Биринчи мавсумда бу мевадан 250-300 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Помидор кўчатлари экилган 1 гектарлик иссиқхонадан жорий йилда 300 тонна  ҳосил олиш ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Корхонада 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган. 
 
Жамият томонидан келгусида ушбу замонавий иссиқхона  мажмуасини кенгайтириш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш шароитини яратиш режалаштирилмоқда.









Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Асака Шавкат Мирзиёев Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар