...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Highway Logistics” логистика маркази фаолияти билан танишди


15:17, 05.01.2018 Жамият
 3 193

“Бу каби логистика марказларини ҳар бир вилоятда ташкил қилиш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йилдаги ташрифларини Тошкент вилоятидан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюрди.
 
Президент Зангиота туманидаги “Highway Logistics” марказида ташкил қилинган божхона бўлими, мавжуд техникалар, транспорт қатнови ва маҳсулотларни ортиш ҳамда етказиш тизими билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда  замонавий технологияларни қўллаш  бўйича  зарур кўрсатмалар берди.
 
“Бу каби логистика марказларини ҳар бир вилоятда ташкил қилиш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу ерда Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш, 2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш дастурлари тақдимоти бўлиб ўтди.
 
Президент лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқлар берди.
 
Давлат раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар