...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шакира Майамидаги уйини сотувга қўйди. Пике бунга қаршими?


19:41, 06.06.2018 Олам
 5 287

Уйни Шакира ҳали Пике билан оила қурмасдан аввал, 2001 йилда 3 миллион 3 минг долларга харид қилган эди.

Таниқли эстрада юлдузи Шакира турмуш ўртоғи – “Барселона” футболчиси Херард Пике билан маслаҳатлашиб, Майамидаги уйини сотувга қўйди. Пике бунга қаршилик билдирмаган.
 
Уйда ҳовуз, кино зал бор, атрофи палма дарахтлари билан ўралган. Шакира ва Пике дала-ҳовлисига 11,5 миллион доллар нарх белгилаган.
 
Чиндан ҳам уй пулига арзийди. Чунки, олтита ётоқхонаси энг сўнгги русумдаги мебеллар билан жиҳозланган.  Ўтган йили  Пике  уйни ўз дидига мослаб, таъмирдан чиқарди. Паркет полларни махсус Испаниядан келтирди. Кириш эшикни ҳам Европанинг машҳур брендларига буюртма бериб ясаттирганди. Шунга кўра, уй нархи осмонга кўтарилди.
 
Ушбу уйни Шакира ҳали Пике билан оила қурмасдан аввал, 2001 йилда 3 миллион 3 минг долларга харид қилган. Дарвоқе, Шакиранинг ушбу уйи тўрисида шарқ мусиқа асбоби осиғлик тургани журналистлар эътиборидан четда қолгани йўқ.
 
“Sondakika.сom” нашрининг ёзишича, мусиқий созни таниқли турк хонандаси Мустафа Сандал 2005 йилда Шакирага совға қилган экан.
 
Ҳозирча, икки юлдуз жуфтлик шунча сарф-харажат қилинган уйларини нима учун сотишга қарор қилишганини айтганларича йўқ. Эҳтимол, улар бутунлай Испанияга кўчиб кетмоқчи.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шакира Херард Пике 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!