...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистони Шаҳзодаси қатл этилди


10:49, 19.10.2016 Олам
 6 834

3 йил аввал, ўз дўстини отиб ўлдиргани учун Олий суд Шаҳзодани қатл этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Саудия Арабистони Шаҳзодаси Турки Бен Сауд ал-Кабир қотилликда айбланиб қатл этилди. Бу ҳақда “Nytimes.com” хабар бермоқда.  

2014 йил Ар-Риёддаги кўнгилочар тадбир чоғида Шаҳзода дўсти Одил ал-Мхемидни отиб ўлдирган ва яна бир кишини яралаган.
 
Ўшанда Шаҳзоданинг номақбул иши қиролликда катта шов-шув ва ғалаёнга сабаб бўлганди. Шаҳзода зудлик билан ҳибсга олиниб, шу йилнинг ўзида суд уни қотилликда айбдор деб топганди.
 
Маълумотларга кўра, Турки Бен Сауд ал-Кабирни қатл қилиш тўғрисидаги қарор Саудия Арабистони Олий суди томонидан қабул қилинган.
 
Шаҳзоданинг қариндошлари Одил ал-Мхемиднинг оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш истагини билдирган. Аммо Одил ал-Мхемиднинг оиласи “қонли” пулларни олмасликларини, қотил ўз жазосини олишини талаб қилишган.
 
Эслатиб ўтамиз, қиролликда Шаҳзодани қатл қилиш жараёни тарихда биринчи бор кузатилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Турки Бен Сауд ал-Кабир Одил ал-Мхемид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!