...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сарсон битирувчилар тўғри йўлни ўзлари танлаши зарур


12:51, 28.07.2017 Жамият
 3 518

Ёлғон ахборот билан ота-оналарни чалғитиш, тўғри қарор қабул қилишга халақит бериш мумкин эмас.

Олий ва ўрта таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бошқарма бошлиғи Ш.Каримов 9-синф битирувчиларининг сарсонгарчилигига қай йўсинда барҳам беришга ойдинлик киритди.
 
Бошқарма бошлиғи ўз ахборотида Республикадаги барча мактабларнинг 9-синф битирувчилари хоҳишга қараб касб-ҳунар коллежи, академик лицейларда ёки 10-синфда ўқиш мумкинлигини такрорлаган.
 
Битирувчилар қайси йўлни танлашни келажакдаги ҳаётий режаларидан келиб чиқиб, онгли равишда қарор қабул қилишлари кераклиги айтиб ўтилган.
 
Каримовнинг таъкидлашича, бу жараёнда ҳеч ким мажбурий равишда умумтаълим мактаби ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежларида ўқишга ундаши, ёлғон ахборот билан ота-оналарни чалғитиши, тўғри қарор қабул қилишига халақит бериши мумкин эмас.
 
Фуқароларда юқоридаги масалалар юзасидан муаммолар бўлса, таълим тизимининг 1006 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ш.Каримов 9-синф битирувчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Малика
23:10 28.07.2017

Бундай ёлгон ва чалгитувчи ахборотларни шахсан коллеж укитувчилари беришмокда. Фарзандимни келгуси таълимга жалб этиш масаласида мактабга йигилишга бордим. Ана уша ерда коллеж маъмуриятидан хам ходимлар чакирилган экан. Коллеж укитувчилари очик ойдин мактабда укувчиларни колиши самара бермаслиги. укитувчилар тайёр эмаслиги. база йуклиги. ишсиз колиши хакида ота-оналарни куркитишга утишди. Хатто коллежга хужжат топшириб куйганларни хужжатини кайтариб бермасликларини хам айтишди. Мактаб укитувчиларини бунга умуман алокаси йук. Улар укувчи каерни хохласа укийверсин демокда, аммо коллеж тиш тирноги билан карши. Аммо мен фарзандимни мактабда колдирдим. Сабаби коллежларни хозирги ахволини яхши биланман. Икки фарзандим укиди. Аммо на укишга кира олди, на иш топа олди. Ишга жойлаштиришга умуман ёрдам беришгани хам кейинги такдири билан кизикишгани хам йук. Укишга кира олмаслигига сабаб эса умумтаълим фанлари ёлчитиб укитилмади. Укувчиларни хонага камаб куйиб укитувчилар узлари ташкарида билган ишини килиб юришди. 3 курсдаку умуман фанлар укитилмайди. Ана сизга билимдаги бушликлар. Репититорга эса хаммада хам маблаг йук. Ота-оналар тугри хулоса чикариб, фарзандингизни таълимга тугри йуналтиринг.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар