...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лицей ва коллежларга 9-синф битирувчиларининг 74 фоизи ҳужжат топшириб бўлди


18:17, 17.07.2017 Жамият
 5 035

Эндиликда академик лицейларда ўқув гуруҳлари 26 нафар ўқувчидан иборат бўлади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаларига қабул Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2 майдаги “2017-2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-қунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилмоқда.
 
Қарорга мувофиқ, жорий йилда мактабларни тамомлаётган 467 минг 19 нафар 9-синф битирувчисидан 25 минг 72 нафари (5,4%)ни академик лицейларга ва қолган 441 минг 947 нафарини (94,6%) касб-қунар коллежларига қамраб олиш режалаштирилган.
 
Бу йилдан Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида 1 тадан, Самарқанд вилоятида 2 та академик лицей тугатилди ва 18 та академик лицей касб-ҳунар коллежига айлантирилди. Эндиликда академик лицейларда ўқув гуруҳлари 26 нафар ўқувчидан иборат бўлади.
 
Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига умумтаълим мактабларининг 346 468 нафар 9-синф битирувчиси ҳужжат топшириб бўлган. Бу жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган 467 019 нафар битирувчининг 74 фоизини ташкил этади.
 
Аниқлик киритилишича, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига ҳужжат топширган ўқувчиларнинг 27 368 нафари академик лицейларга ва 319 100 нафари касб-ҳунар коллежларига ҳужжат топширган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Академик лицей касб-ҳунар коллежи 9-синф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Шариф Эргашев
18:26 17.07.2017

Келтирилган рақамлар текширилмаган. Халқ таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базасидаги маълумотлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Жорий йилда тажриба-синов тариқасида 10-синфлар очилиши муносабати билан рақамлар кун сайин ўзгармоқда.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар