...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лицей битирувчиларига мутахассислик сертификати қай тартибда берилади?


14:57, 18.05.2017 Жамият
 3 098

Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Академик лицейлар битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2882, 2017 йил 10 май) билан Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Эслатиб ўтамиз, лицейларнинг битирувчиларига Академик лицейлар битирувчиларига бериладиган айрим мутахассисликлар рўйхатида назарда тутилган мутахассисликлар берилади. Лицейларнинг битирувчиларига бериладиган аниқ мутахассислик педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқланади.
 
Лицейларда мутахассислик махсус фан сифатида ўқитилади. Лицейлар ўқувчиларининг махсус фан бўйича билим савиясини баҳолаш Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 
Лицей ўқувчиларининг махсус фан бўйича ўзлаштириш даражасини белгилаш учун махсус фан бўйича амалий имтиҳон ўтказилади. Имтиҳон ўтказиш жадвали ва амалий топшириқлар имтиҳон бошланишидан камида 15 кун олдин эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
 
Имтиҳон билетида битта амалий топшириқ берилади. Ўқувчига уни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади. Ўртача арифметик балл "3" баллдан кам бўлган ўқувчи имтиҳондан ўтмаган деб ҳисобланади. Имтиҳондан ўтмаган, шунингдек, унга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчилар имтиҳонни лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилгунга қадар қайта топшириши (топшириши) мумкин.
 
Лицей ўқувчиси имтиҳон натижасидан норози бўлган тақдирда, унинг натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида апелляция беришга ҳақли. Апелляция комиссияси уни 24 соат ичида кўриб чиқиши лозим.
 
Имтиҳондан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балл "3" ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади. Ушбу сертификат иккинчи ўрта махсус таълим олганлик ҳисобланмайди, балки у эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.
 
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 15 майда кучга кирди.
Бобур Жалолов

Теглар:Академик лицей Битирувчилар сертификат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар