...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳоловчиларга малака сертификатини бериш тартиби белгиланди


12:29, 08.09.2018 Жамият
 2 201

Малака имтиҳонинин топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхати билан танишинг.

“Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Баҳоловчи малака сертификатини олишга талабгор бўлган шахсга қуйидаги талаблар қўйилади:
 
олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида бир йил иш стажига эга бўлиш;
 
қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш.
 
Малака имтиҳонинин топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
 
имтиҳон топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза;
сўровнома;
 
паспорт нусхаси;
 
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;
 
меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
 
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
 
қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси;
 
халқаро сертификатга эга бўлганлар учун халқаро сертификат нусхаси;
 
184 минг 300 сўм йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
 
Ариза тушган кундан бошлаб уч кунлик муддатда талабгорнинг имтиҳонга қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинади.
 
Имтиҳон лойиҳани ҳимоя қилиш ва имтиҳон саволлари бўйича суҳбат ўтказишдан ташкил топади ва узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.
 
Малака имтиҳони учун максимал балл 100 балл бўлиб, бунда 50 балл лойиҳа ҳимояси учун ва 50 балл саволларга жавоб учун берилади. 70 баллдан юқорини балл олганлар имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади.
 
Малака сертификати 5 йиллик муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатга узайтирилиши мумкин.
 
Малака имтиҳонидан ўтмаганлар ўттиз календарь куни ичида ёзма апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сертификат Низом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар