...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда мевалар ва узумнинг янги навлари яратилмоқда


14:32, 18.05.2017 Жамият
 3 936

Улар Марказий Осиё давлатлари, Россия, Украина, Ҳиндистон, Венгрия, Польша, Руминия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳам экилмоқда.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказида 2017-2021 йилларда мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасидаги илмий-тадқиқотларни янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
 
Марказ олимлари томонидан мевалар ва узумнинг 150 дан ортиқ янги нави яратилди. Шафтолининг “Учқун”, “Гулноз”, “Истиқбол” “Ҳилола”, олхўрининг “Ярхи”, тоғ олчанинг “Мухтор”, “Майсара” ва “Ҳосилот” навлари шулар сирасидандир. Бугунги кунда институт олимлари яратган 11 мева турининг 24 хил нави Давлат нав синаш комиссиясида синовдан ўтказилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, интенсив боғларни кенгайтириш мақсадида аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқилган. Бугунги кунда 32 минг 400 гектар ерда ана шундай боғлар ташкил қилинган. Жорий йилда яна 13 минг гектар майдонда интенсив боғлар барпо этилади.
 
Энг яхши саноатбоп навлар мазкур марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида яратилган бўлиб, улар Марказий Осиё давлатлари, Россия, Украина, Ҳиндистон, Венгрия, Польша, Руминия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳам экилмоқда.
 
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти in–vitro лабораториясида 5 минг 600 дона гилоснинг К-5 ярим пакана пайвандтагини кўпайтириш ҳамда мевали экинлар пайвандтагини махсус озуқа муҳитда парваришлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда in–vitro лабораториясида вируссиз интенсив кўчатлар (ёнғоқ, нок, ток, шафтоли, ўрик, бодом) пайвандтагларини кўпайтириш бўйича хорижий грантлар маблағлари ҳисобига замонавий иссиқхона қурилиши режалаштирилган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Олимлар боғдорчилик Мева-сабзавот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар