...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербург метросидаги портлаш айбланувчилари иши судга оширилди


19:03, 01.02.2019 Олам
 3 460

Жалилов бомбани “Сенная площадь” ва “Технологический институт-2” станциялари орасида портлатган.

Москва округининг ҳарбий суди 2017 йилнинг апрель ойида Санкт-Петербург метросида юз берган теракт бўйича жиноий ишни кўриб чиқади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“Бош прокурор ўринбосари жиноят иши бўйича “Котиб таухид вал Жиҳод” террорчилик гуруҳининг 11 аъзоси нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади. Улар петербург метросида теракт уюштириш ва ноқонуний қурол ва портловчи ускуналар сақлашда айбланди. Иш кўриб чиқиш учун Москва округининг ҳарбий судига юборилди”, дейилади хабарда.
 
Терговга кўра, 2017 йил 3 апрель куни Акбаржон Жалилов террорчилик гуруҳи аъзолари томонидан тайёрланган иккита бомбани олиб кирган. Бомбалардан бирини “Площадь Восстания” станциясида қолдириб, иккинчисини ўзида қолдирган. Бироқ “Площадь Восстания”даги бомба вақтида топиб, зарарсиз ҳолга келтирилган. Шундан сўнг, Жалилов иккинчи бомбани “Сенная площадь” ва “Технологический институт-2” станциялари орасида портлатган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг “Сенная площадь” ва “Технологический институт-2” станциялари орасида кучли портлаш рўй берганди. Ҳодисада ҳудкуш террорчи Акбаржон Жалилов билан 16 киши ҳалок бўлган, 67 киши жабрланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Акбаржон Жалилов Сенная площадь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!