...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самолётларга смартфонлар ва фотоаппаратлар учун аккумуляторлар олиб чиқиш тақиқланди


13:17, 23.02.2016 Технология
 2 890

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти аккумуляторлар ёнғинга хавфли бўлгани учун мазкур қарорни қабул қилди.

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ХФАТ) йўловчи ташувчи самолётларда литий-ионли аккумляторларни ташишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ноутбук, смартфон, фотокамераларда ва бошқа электрон қурилмаларда ишлатиладиган стандарт аккумуляторлар, ХФАТ экспертлари фикрича, ёнғинга хавфли ҳисобланади ва улар учун оловга чидамли қобиқ ўрнатилмагунча, тақиқ олиб ташланмайди.

Олдинроқ, асосан соатларда ишлатиладиган, қайтиб қувватланмайдиган литий-металл батареялар учун тақиқ ўрнатилган эди.

Ташкилотнинг мазкур қарори 2016 йил 1 апрелдан кучга киради ва сўралаётган ёнғиндан ҳимояловчи қобиқ ишлаб чиқарилмагунча амалда бўлади. Бундай қобиқни 2018 йилда ишлаб чиқариш кутилмоқда.

Тақиқ барча ХФАТга аъзо бўлган 191 давлат учун мажбурий ҳисобланади, шу жумладан, Ўзбекистон учун ҳам.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Самолёт Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти литий-ионли аккумляторлар Ноутбук Смартфон Фотокамера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!