...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самолётда донор-юрак унутиб қолдирилди


15:46, 15.12.2018 Олам
 6 890

Техник хизматчилар “ҳаёт учун ўта муҳим юк”нинг бортда қолиб кетганлиги ҳақида учувчига хабар берган.

АҚШнинг Southwest авиакомпаниясидан хабар қилишларича, самолёт бортида юрак клапанларини алмаштириш учун мўлжалланган донор-юрак унутиб қолдирилди.
 
Авиакомпания вакилларининг сўзларига кўра, ўтган якшанба донор юраги жойлаштирилган қути Сиэтл халқаро аэропортигача етказиб берилган, аммо самолётдан туширилмай, бортда қолиб кетган. Самолёт Сиэтл шаҳрида техник кўрикдан ўтказилиб, Техас штатининг Даллас шаҳрига учиб кетганидан сўнг, техник хизматчилар буни пайқаб қолган ва “ҳаёт учун ўта муҳим юк”нинг бортда қолиб кетганлиги ҳақида учувчига хабар берган.
 
“Биз самолётни Сиэтлга қайтаришга қарор қилдик, шу сабабли, “юк” белгиланган манзилга ўз вақтида етказилди”, деб маълум қилди авиакомпания.
 
Sierra Donor Services нодавлат ташкилотининг вакили Диана Сантананинг изоҳ беришича, донор-юрак клапанлари операцияга олдиндан тайёрланиши лозим ва бу маълум вақтни талаб қилади.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ қонунларига кўра, кўчириб ўтказиш учун мўлжалланган инсон таъна аъзоларини ташиш белгиланган ҳаво ҳарорати назорати остида махсус қутиларда амалга оширилиши шарт.
 
Донор аъзолар белгиланган жойга юборилишидан олдин камида иккита мутахассис томонидан тана аъзосига тегишли ҳужжатларнинг махсус қути рақами билан мос келиши, донор қонининг тури, касалликка мойил микроорганизмларнинг мавжудлиги текширувдан ўтказилиши лозим.
Феруза Ходжаева

Теглар:Southwest авиакомпанияси Sierra Donor Services Диана Сантана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!