...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддан гапирамиз: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон чегаралари юзасидан янги ҳужжат имзоланди


09:43, 10.11.2017 Жамият
 6 161

Бугун, 10 ноябрь куни соат 09:00 да Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида конференция ўз ишини бошлади.

Аввалроқ, дунёнинг 500 дан ортиқ сиёсатчилари ва юқори лавозимдаги давлат вакиллари 10—11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилаётган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 10 ноябрь куни соат 09:00 да Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида мазкур конференция ўз ишини бошлади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида янги ҳужжатнинг имзоланиши билан старт олди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисида шартнома имзоладилар.
 
Уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтаси жойлашган ўрнини аниқлаш ва унинг ҳудудида давлат чегараларини делимитация қилиш мақсадида уч томонлама ҳужжат имзоланди.
 
Ушбу шартнома ратификация қилинган ёрлиқлар алмашилган кундан бошлаб кучга киради.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу конференцияда “Qalampir.uz” таҳририяти ҳам иштирок этмоқда. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Самарқанддаги конференция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар