...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда аёлнинг бошига челак кийдириб дўппослаганлар қўлга олинди


09:48, 12.11.2018 Жамият
 13 203

Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда рўй берган ҳолат тасвирланган видео катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
 
Гап шундаки, икки йигит йўлда ҳаракатланиб кетаётган аёлни таҳқирлаб, унинг бошига челак кийдириб, дўппослаб, воқеа жойидан ғойиб бўлишган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назоратга олинди.
 
Бу ҳақда Бош прокуратура қуйидагича баёнот берди:
 
2018 йилнинг май ойи ўрталарида жамоат жойи ҳисобланган Самарқанд шаҳар “Шодиёна” савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан дўкон олдидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х. орқа томонидан келишиб, бош қисмига челак кийдиришгач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишгани аниқланган. 
 
Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг Samsung русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган  ва 2018 йил 6 ноябрь куни Д.Б.томонидан Instagram ижтимоий тармоғи орқали тарқатилган.


 
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2018 йил 10 ноябрь куни Ш.А., А.М., Д.Б. ва Р. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “д” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланган.
 
Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.

Теглар:Самарқанд Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар