...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига


17:04, 20.11.2018 Жамият
 12 095

ТИВ Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.

Россия Федерациясининг Ветеринар ва фитосанитар назорати бўйича федерал хизмати Ўзбекистон томонига расман тасдиқлашича, Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишга чеклов ўрнатилган.
 
Тегишли хатда қуйидагича қайд этилган: “Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида Россия Федерацияси учун карантин остидаги маҳсулотларда карантин обектлари мунтазам тарзда аниқланаётгани муносабати билан, Конвенциянинг 7-моддаси “1а” бандига таянган ҳолда 2012 йил 16 апрелдан эътиборан “Росселхознадзор” томонидан Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини Россия Федерациясига олиб келишга вақтинчалик чеклов ўрнатилган.”


 
Аввалроқ, Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг янги бош консулхоналари очилиши муносабати билан уларга тегишли консуллик округлари тўғрисида маълумот берилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар