...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди


14:39, 07.12.2016 Олам
 6 225

Бахтсиз ҳодиса вақтида автобусда 34 нафар одам бўлган. Улардан 29 нафари болалар эди. Уларнинг энг кичиги эндигина етти ёшга тўлган бўлса, энг каттаси 16 ёшда.

4 декабрь куни Россиянинг Ханти-Мансийск округи ҳудудидан ўтувчи Тюмень-Ханти-Мансийск трассасида автобус, иккита юк машинаси ва иккита егил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бахтсиз ҳодиса вақтида автобусда 34 нафар одам бўлган. Улардан 29 нафари болалар эди. Уларнинг энг кичиги эндигина етти ёшга тўлган бўлса, каттаси 16 ёшда.
 
ЙТҲ оқибатида автобус йўловчиларининг 12 нафари ҳалок бўлган, 22 нафари жароҳатланган. Қурбон бўлганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Эргашева Зулфия Сарвар қизи ҳам борлиги айтилмоқда. Яна бир Ўзбекистон фуқароси 2001 йилда туғилган Эргашева Гавҳар Сарвар қизи оғир аҳволда Ханти-Мансийск шаҳридаги нейрохирургик клиникага олиб кетилган.
 
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Россия ЙТҲ қурбони бўлган Зулфия Эргашеванинг танасини 7 декабрь куни Ўзбекистонга олиб келиш масаласини кўриб чиқди. Марҳум қизнинг жасадини отаси Сарвар Эргашев ҳамроҳлигида олиб келинади.
 
“1tv.ru” сайтида хабар қилинишича, спорт акробатикаси бўйича мусобақа тугаганидан сўнг, автобус Ханти-Мансийскдан Нефтеюганскка йўл олган эди. Йўлда автобус юк машинаси билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Қарама-қарши томондан келган бошқа юк машинаси катта тезлик билан келиб автобусга урилган.
 
Воқеанинг яна бир жиҳати шуки, иккита юк машинаси ва автобус ҳайдовчиларининг бирортаси жиддий жароҳат олмаган. Воқеадан сўнг улар сўроқ қилиш учун олиб кетилган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Ўзбекистон фуқароси Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!