...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ваҳҳобийлик мафкураси тикланади...ми?


10:57, 03.04.2018 Олам
 4 650

Ушбу ташаббус Россия Диний кенгашига тақдим этилган.

Россия Муфтийлар кенгаши ваҳҳобийликни диний-экстремистик мафкура, деб эътироф этиш ва унинг ташкилотларини эктремистик ташкилот, деб тан олинишига қарши ташаббус билан чиқмоқда.
 
Унга кўра, Муфтийлар кенгаши бирор кишини унинг диний эътиқодига қараб таъқиб қилиш эмас, балки ноқонуний хатти-ҳаракатларига нисбатан чоралар кўришга чақирган.
 
Маълум қилинишича, ушбу ташаббус жорий йилнинг 27 март куни Татаристон муфтийси Комил Самигуллин томонидан Россия Федерацияси Диний кенгашига ўқиб эшиттирилган.
 
Диний кенгаш ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ва тегишли идораларга мурожаат юборган.
 
Татаристон муфтийси ўзининг ташаббусида мамлакатдаги экстремистик мафкуралар ҳақида фикр билдирди. Жумладан, у Россия қонунчилиги маълум диний-эстремистик ташкилотларнинг фаолиятини тақиқлашини, аммо мафкураларни тақиқламаслигини билдириб ўтган. Муфтий ваҳҳобийлик борасида бир қарорга келиш лозимлигини таъкидлаган.
 
Ушбу мажлисдан сўнг Диний кенгаш расмий маълумотни эълон қилган. Унга кўра, ваҳҳобийлик ҳақидаги ташаббусдан ҳали кенгаш аъзоларнинг барчаси хабардор эмаслиги, бунгача қонунчиликда назарда тутилган бандлар билан иш кўрилишини маълум қилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Диний кенгаш Муфтийлар кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!