Россия Марказий банки Россияда энг кўп қалбакилаштириладиган банкнотлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
Россия Марказий банки Россияда энг кўп қалбакилаштириладиган банкнотлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Марказий банкнинг тўққиз ойлик ҳисоботига кўра, Россияда энг кўп қалбакилаштириладиган пул 5 000 рубллик қийматга эга бўлган банкнотдир. Жорий йилнинг уч чораги давомида 6185 марта бу банкнотнинг қалбакилаштирилгани аниқланган. Шунингдек, 1 000 рубллик банкнот 4401 марта, 500 рубллик банкнот 108 марта, 100 рубллик банкнот 32 марта, 50 рубллик банкнот 11 марта, 10 рубллик банкнот 1 марта қалбакилаштирилган. Кўриниб турибдики, пулни қалбакилаштирадиганлар ҳам “мўмай” фойдани кўзлашган.
Қалбаки пуллар энг кўп муоамалада бўладиган ҳудуд Россиянинг маркази, энг кам учрайдиган ҳудуд деб, Узоқ Шарқ ҳудуди белгиланган.
Шунингдек, Россияда муомалада аниқланган хорижий давлатларнинг қалбаки пуллари тўғрисидаги маълумот ҳам берилган. Шу йилнинг тўққиз ойи давомида, 872 дона қалбаки хорижий банкнотлар аниқланган. Бунинг 804 донаси АҚШ доллари банкноти бўлган. Қолганлари евро, фунт стерлинг ва хитой юанидан иборат бўлган.