...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ишлаган ўзбекистонлик эркак ҳамюртини уриб ўлдирди


16:05, 19.06.2017 Олам
 4 621

16 июнь куни кечаси 46 ёшли шахс ва унинг 43 ёшли ҳамюрти ўртасида низо юзага келган. Мунозаранинг сабаби эса иш масаласида бўлган.

16 июнь куни Россиянинг Стерлитамак шаҳри полициясига Юрматинский туманидаги хонадонларнинг биридан номаълум кишининг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушди. Тергов қўмитаси жабрланган киши Ўзбекистон фуқароси эканини аниқлади.
 
Мазкур воқеа юзасидан инсон саломатлигига қасддан зиён етказганлик айби билан жиноят иши очилиб, 46 ёшли ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди.
 
Тергов маълумотларига қараганда, 16 июнь куни кечаси 46 ёшли шахс ва унинг 43 ёшли ҳамюрти ўртасида низо юзага келган. Мунозаранинг сабаби эса иш масаласида бўлган. Жанжал вақтида 46 ёшли эркак қўли ва оёқлари билан рақибининг бошига зарба берган. Оғир калтаклардан сўнг 43 ёшли киши воқеа жойида жон берган.
 
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Ўзбекистон Ўлим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Шавкат
18:20 19.06.2017

Хамма жойда Узбекми? Бунчалик иснодга куйманглар!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!