...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия элчисининг ўлдирилиши кимга керак эди? Тахмин марказида АҚШ ва Германия


13:14, 20.12.2016 Олам
 6 292

Россия ва Туркия ўртасида низо юзага келтириб чиқариш асосий мақсад бўлганлиги тахмин қилинаётган суиқасд ортида АҚШ ёки Германия турган бўлиши мумкинми?

19 декабрь куни Анқара шаҳрида Россия Федерациясининг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ҳаётига суиқасд уюштирилди ва элчи шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳодиса кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Туркиянинг “Haber7.com” сайтида мазкур воқеа, қолаверса, Туркия ва Россия муносабатларига оид таҳлилий мақола чоп этилди.
 
Унда келтирилишича, Россия ва Туркия муносабатларининг қайта тикланиши кимгадир халал берган, яъни юз берган воқеа икки давлатнинг ўзаро яқин алоқаларига нисбатан қаршилик ҳаракатидир.
 
Суиқасд уюштирилганидан кейин Россия томондан бу ҳаракат икки давлат ўртасидаги муносабатларга таъсир қилмаслиги ҳақида хабар келди.
 
Кимдир ўтган йилда Россия ва Туркия муносабатларини бузиш учун икки карра ҳаракат қилди. 2015 йил 24 ноябрда Туркия Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб туширганди. Шундан сўнг икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқага путур етгани сир эмас. Жорий йилда яна муносабатлар тикланиши бошланган вақтда қатор портлашлар юзага келди ва бу ҳаракат кўплаб сиёсий арбоблар ва маҳаллий журналистлар томонидан қаршилик намойиши сифатида талқин этилди.
 
19 декабрь куни рўй берган ҳодиса ҳам фитна бўлиши мумкин. Навбатдаги муаммоли савол: Элчини ким ўлдирди? Бу борада ҳозирча икки тахмин илгари сурилмоқда. Бу террорчи сифатида АҚШда қочқинда бўлган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги гуруҳ ёки “Ал-Қоида” террористик гуруҳи бўлиши мумкин.
 
Аслида Россия учун жиноятчи Гулен гуруҳидан ёки “Ал-Қоида” гуруҳидан бўлиши муҳим эмас, сабаби ҳар иккаласи ҳам Россияга хавф туғдиради.
 
Владимир Путин етук сиёсатчи сифатида хулосаларини яхши билади, дея фикр юритмоқда турк журналистлари. Путин суиқасдга АҚШ ва Марказий разведка бошқармаси алоқадор эканлигига ишора қилмоқда.
 
БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам бу масалада АҚШни сўроқ қилиши кутилмоқда.
 
Кейинги ва муҳим савол: Бундай суиқасдни уюштиришдан мақсад нима эди?
 
2015 йил 24 ноябрда Туркия Россия ҳарбий самолётини уриб туширганди. Орадан бир йил ўтиб, шу куни турк ҳарбийлари Сурияда ўққа тутилди. Бу вазиятда Россия ўч олди, дея хулоса қилиш мумкин эди. Воқеага аниқлик киритилиб улгурмасдан, 19 декабрь куни Россия элчиси ўлдирилди.
 
Бундай ҳолатда Россия ва Туркия алоқалари яна бузилиши керак эди. Ғарб бу икки мамлакатнинг бирлашувидан хавотирга тушаётганди, дейилади мақолада.
 
Туркия ва Россия бу “тузоқ”қа тушишмади. Аксинча, ҳамкорлик давом эттирилиши ҳақида хабарлар келди.
 
Ғарб эндиликда очиқдан-очиқ “ўйин” ўйнамоқда, яъни Россия ва Туркия алоқаларини узиш ниятида. Бу суиқасд орқали мавжуд низо янада авж олишини мақсад қилишганини тахмин қилиш мумкин.
 
Бу суиқасд ортида Германия турган бўлиши ҳам мумкин, деб ёзмоқда айрим ОАВлар. Яқинда Туркиянинг Қайсари шаҳрида юз берган портлаш ҳақидаги мақолаларни ёритган немис нашрлари қўллаган сарлавҳалар Сурия ва Туркия ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўла олар эди.
 
...ва сўнгги мулоҳаза. Куни кеча Россия элчиси ҳаётига қилинган суиқасддан сўнг айрим россияликлар бу ҳужум ортида Германия турганини эҳтимол сифатида кўриб чиқишди.
 
Бу тахмин эълон қилиниши биланоқ, Берлинда Рождество ярмаркасида юк ташувчи автомобиль одамлар устига бостирганлиги хабар қилинди. Воқеа оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмди. Автомобиль ҳайдовчиси ИШИД ёки Ал-Қоида террорчилик гуруҳи аъзоси эмас, Германия фуқароси эканлиги аниқанди.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Туркия-Россия Анқара Фатҳуллоҳ Гулен Андрей Карлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Shahzod Rahmatov
14:43 20.12.2016

Rossiya elchisini oldidrish aqsh tomonidan uyushtirilgan Etbor bergan bolsangiz bundan song aqsh elchisiga ham hujum uyushtirildi lekin o'xshamadi aqsh o'ziga ham hujum uyushtirib aybdorlikdan qutulmoqchi bo'lgan!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!