...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия депутати Тоғли Қорабоғни Озарбайжонга беришни таклиф қилди


18:50, 02.07.2018 Жамият
 2 862

Депутат Озарбайжоннинг дўстлигига юқори баҳо берди.

Россия Давлат Думасининг депутати, Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Дмитрий Савельев Тоғли Қорабоғ ва унга ёндош 7 районни Озарбайжонга беришни таклиф қилди.
 
Чочуқ Маржонли қишлоғида бўлган “Озарбайжон Россиянинг Кавказдаги ягона иттифоқчиси” мавзуида бўлиб ўтган анжуманда рус дипломати Озарбайжон билан муносабатларни ҳам айтиб ўтган.
 
Унинг сўзларига кўра, Жанубий Кавказда, хусусан Арманистонда содир бўлган воқеалар Озарбайжоннинг Россия учун аҳамиятини янада орттиради.
 
Савельев оккупация қилинган ҳудудларни қайтариш натижасида Озарбайжон Арманистон иқтисодий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлашини таъкидлади.
 
“Россия муаммоларни ҳал қилиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳида ҳам фаол позицияга эга бўлиши керак”, дейди Савельев.
 
Депутат Озарбайжоннинг дўстлигига юқори баҳо берди. Озарларга берган кўплаб қуролларини Россияга қарши кўтармаслигига ишонч билдирди.
 
Тадбир ташкилотчилари сифатида Халқаро Евроосиё ҳаракати, Қорабоғнинг озарий жамоатчилиги, Озарбаёжоннинг рус жамоатчилиги ва Избор клуби кўрсатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Озарбайжон Россия Тоғли Қорабоғ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар