...
МЕНЮ
ONLINE TV

Reuters ва BBC ёлғон хабар тарқатганликда айбланмоқда


11:50, 24.10.2017 Олам
 2 533

Reuters ва BBC журналистлари “аноним манбалар”га асосланиб, қурбонлар сонини...

Миср давлат ахборот агентлиги Reuters ва BBC журналистларини ўз саҳифаларида “ноаниқ ахборот” беришда ва “жиддий касбий хатолар”га йўл қўйганликда айблади, дея хабар бермоқда Reuters.
 
Хабарга кўра, Миср ҳукумати Ғазо (Гиза) шаҳридаги ҳарбий тўқнашув ва 16 нафар хавфсизлик хизмати вакиллари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабари учун агентлик журналистларини қаттиқ танқид остига олган.
 
Сўз 20 октябрдаги Қоҳирадан 200 км узоқликда жойлашган Ал-Ваҳат Ал-Баҳрия ҳудудида террорчиларга қарши операция ўтказилган Миср ички ишлар вазирлигининг расмий хабари ҳақида кетмоқда. Унга кўра, аввалига қурбонлар сони 14 напфар бўлган, сўнг 8 нафар яраланганлардан яна 2 киши вафот этган.
 
Шундай бўлсада, Reuters ва BBC журналистлари “аноним манбалар”га асосланиб, қурбонлар сони 52 нафар, дея хабар бермоқдалар.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Reuters BBC ОАВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!