...
МЕНЮ
ONLINE TV

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўзбек киноси ҳеч қачон Голливуд фильмларидек бўлмаслигини айтди


01:49, 10.05.2016 Кино
 5 307

“Бизнинг фильмлар қачон Голливуд фильмлари даржасига чиқар экан?”, деган саволларига дуч келамиз. Бундай мурожаатлар режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовни ҳам безовта қилган кўринади.

Сўнги йилларда ўзбек киносида қанча ўсиш бўлмасин, уни қоралайдиганлар, ривожланишлардан бехабар бўла туриб, кўр-кўрона фикр юритаётганлар ҳамон учраб тургани, кишиниг ғашини келтиради. Тўғри, саёз, бир кўришга ҳам арзимайдиган фильмлар ҳам талайгина. Бироқ танлов ҳамиша томошабиннинг ўзи қўлида бўлиб келган.
 
Кўпинча томошабинларнинг “Бизнинг фильмлар қачон Голливуд фильмлари даржасига чиқар экан?”, деган саволларига дуч келамиз. Бундай мурожаатлар режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовни ҳам безовта қилган кўринади. Режиссёр ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ўзбек киноси ҳеч қачон Голливудники каби бўлмаслигини айтди.
 
“Хаёлим паришон юрадиган одатим борлиги туфайли,  машина ҳайдай олмайман. Мен учун энг қулайи – таксида юриш. Фақат хайдовчи таниб қолса, асаблар таранглашиши аниқ. “Сизни қаердадир кўрганман-да”, деб гап бошлайди, таниб турган бўлса ҳам. Бир амаллаб эслаган бўладида, узр ҳам сўрайди. — Узр,  мен ўзбек киноларини кўрмайман-да!
 
Ўзи киноларимизнинг ашаддий мухлислари ҳам режисёрни танишмайди. Қизиқ, ўзбек киноларини кўрмайдиган бу такси хайдовчиси режисёрни танир экан!  Манзилга этиб боргунча тинмай кинолар хақида, ҳар бир саҳнасию, қаҳрамонларнинг гап-сўзларигача ёддан гапириб кетди. Бу такси хайдовчиси ўзбек киноларини шунчалик кўп биларканки, ҳатто, мен ҳам у айтган киноларнинг ярмидан кўпини кўрмаганман.
 
Қайсидир актёрнинг исмини эслолмагандай мени саволга тутди. — Ҳалиги гапиртирадиган чой бор-ку,  ўшанда ўйнаган... — Матёқуб Матчонов, - дедим кимни сўраётганини тушуниб.  — Ҳа, ўша!  Узр энди,  мен ўзбек киноларини кўрмайман-да, деб қўшимча қилди.  Кулгидан аранг ўзимни ушладим. — Хақиқатан ҳам умуман кўрмаганакансиз, дедим.  — Айтингчи,  ўзбек киноси қачон Голливуд фильмларидек бўлади, деди ҳайдовчи азбаройи қизишиб.  — Ҳеч қачон, дедим мен ҳам кескин оҳангда. Зўравонликни, ўғриликни, қурол ишлатишни ўргатмайди ўзбек киноси!  Бизнинг фильмлардаги бош қаҳрамонлар хеч қачон банкни ёки музейни ўмаришмайди, сониясига минглаб одамларни отиб-портлатиб юборишмайди ҳам!  Бизнинг фильмларимиз, ҳа ўша савияси пастлари ҳам, эзгуликка чорлайди. Тўғри,  биз Голливуддан техника томондан 50 йил орқададирмиз, лекин  улар маънавий томондан бизнинг фильмларимиздан 200 йил орқада!
 
Энди тўхтатинг машинани, мен шу ерда тушаман, дедим асабийлашиб. Машина тўхтади. Пул бериб машинадан тушарканман, охирги гапимни ҳам айтдим. — Сиз ўзбек киноларини кўрмасангиз ҳам, мен ўзбек таксиларида юраман, деб ёзади Жаҳонгир Аҳмедов инстаграмдаги шахсий саҳифасига.
 
Юқоридаги суҳбатдан воқиф бўлган такси ҳайдовчилари энди режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовга ўзбек кинолари ҳақида ўйлаб  савол беришса, ажаб эмас.

Теглар:Жаҳонгир Аҳмедов Ўзбек киноси Голливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Mubina
00:29 25.05.2016

Nega endi bachkana? Balki sizga gollivudda iwlangan kinolar maquldir lekin kimlar uchuundir , jumladan man uchun OSHA gollivudda ishlangan behayo kartinala BACHKANA! Izoh: kimga namuna osha yevropa kadrlari ayol hiyonati oila ajrashuvi?! Isbotsiz bachkanalikda ayblamen Hamma oziga ma'qulini koradi muhlislik qiladi. Yomon korishga haqqingiz bor - yomon korsatishga Emas!!!!


kredo
13:06 10.05.2016

Taksisni gaplari Nafsoniyatiga tegvoribdida bachkana rejissyorni .



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!