...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳмонбек Усмонов шанба ва якшанбани “Озодалик куни” деб эълон қилди


20:17, 09.03.2017 Жамият
 4 729

Тошкент шаҳар ҳокимияти шаҳар аҳолисини ҳашарларда фаол иштирок этишга чақирмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Айни дамда бутун республикамизда ушбу миллий байрамни муносиб нишонлашга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.  
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 2017 йилда бу қутлуғ айёмни янада юксак савияда нишонлаш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, тадбирлар режаси тасдиқланди.
 
Унга кўра, шаҳардаги ҳар бир корхона ва ташкилотлар жамоада  узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийларини, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини, уруш ва меҳнат фахрийларига, ёши улуғ инсонлар, таббарук отахон ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган.
 
Пойтахтда доимий равишда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштирилиб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Озодалик куни” деб эълон қилинди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти шаҳар аҳолисини кўча, маҳалла, фаолият юритаётган иш жойи, қолаверса, шаҳарда  ўтказиладиган хашарларда фаол иштирок этиб, уйғониш ва яшаришдан дарак берувчи қутлуғ Наврўз байрамини муносиб кутиб олишга чақиради. 

Теглар:Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳар ҳокими Наврўз байрами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар