...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳмонбек Усмонов 22-ётоқхонани уй жой фонди рўйхатига киритди


18:10, 17.10.2018 Жамият
 4 704

Ушбу масала Юнусобод тумани ҳокими томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Пойтахт Тошкентдаги “Сувлойиҳа” ДУК қарашли Юнусобод тумани, Юнусобод 1-берк кўчада жойлашган кўп қаватли 22-ётоқхонада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган 16 оиланинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу ётоқхонани турар жой мақомига ўтказиш масаласи бўйича мурожаат қилганди.
 
Ушбу масала Юнусобод тумани ҳокими томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
 
Уй-жой кодексининг 82-моддасида уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
 
Муаммони ҳал этишда Юнусобод туман ҳокими 2018 йил 12 июнда қабул қилинган 282-ф-сон алоҳида фармойиши асосида давлат қабул ҳайъати аъзолари томонидан ётоқхонани турар жой мақомига ўтказиш масаласи кўриб чиқилиши таъминланди.
 
Натижада 20 йилдан буён фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди. Юнусобод туман ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги 1659-сон қарорига асосан Юнусобод тумани, Юнусобод 1-тупик, 22-ётоқхона биноси ётоқхона мақомидан чиқарилиб, уй-жой фонди рўйхатига киритилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Раҳмонбек Усмонов жорий йилнинг 3 октябрь куни Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди. 

Теглар:Юнусобод тумани Раҳмонбек Усмонов Ётоқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар