...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан жиноий иш қўзғатилди


12:37, 24.02.2018 Жамият
 16 039

23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
 
Бош прокуратуранинг расмий сайтида маълум қилинишича, собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Рашид Қодиров Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимида 2000 йилнинг апрелидан 2015 йилнинг апрель ойига қадар фаолият юритган эди. 2015 йилнинг май ойида эса Ўзбекистон Республикаси Конституцион суди аъзолигига қабул қилинди. 2017 йилда у аъзолар рўйхатидан ўчирилди. 

Теглар:Рашид Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар