...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рашид Қодировнинг иши бўйича янги маълумот берилди


17:35, 28.06.2018 Жамият
 15 973

Собиқ бош прокурорга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида 24 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

Тошкент шаҳрида давом этаётган Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари билан боғлиқ саволлар берди.
 
Саволлардан бири Рашид Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг қандай кетаётгани ҳақида бўлди. Бунга жавобан Бош прокурор Отабек Муродов айни пайтда Рашид Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди. Жиноят-процессуал қонунчилик нуқтаи назаридан тергов тафсилотлари ошкор этилмайди.
 
Маълумот учун, Рашид Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида 24 нафар шахс жавобгарликка тортилган.
 
“Фуқароларга шуни етказиб қўйиш керакки, бу каби жиноят ишлари қўзғатилишидан мақсад – бунга йўл қўйган шахсларни қамаш эмас, балки етказилган зарарни ундириш. Бошқача айтганда, улар еган нарсаларини жойига қўйиб қўйса, қамоқдан озод қилиниб, қўйиб юборилиши ҳам мумкин. Лекин талон-торож қилинган маблағлар жуда катта миқдорни ташкил этади. Вақти келиб халқимиз бунинг ҳаммасини билиб олади”, деб қайд этди Бош прокурор Отабек Муродов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рашид Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар