...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Ҳодиев “Рашид Қодиров иши” бўйича тергов билан ҳамкорликка рози бўлди


11:03, 31.08.2018 Жамият
 7 179

Тадбиркор Алишер Ҳодиев Испанияда қўлга олинганди.

Испания суди тадбиркор Алишер Ҳодиевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисидаги берган қарорини бекор қилди. Ҳодиев собиқ бош прокурор Рашид Қодиров жиноий ишига алоқадорликда гумон қилинган.
 
Жорий йил 10 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси сўровига биноан Барселонада ҳибсга олинган Ҳодиев ҳозирда қўйиб юборилган. У таъмагирлик, фирибгарлик ва ноқоқнуний топилган пулларни ювишда айбланган.
 
Испания суди жорий йил 17 июль куни Алишер Ҳодиевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилган. Аммо 7 август куни биринчи қарор бекор қилинган. Бунга Ўзбекистон Бош прокуратураси Ҳодиевни қидирувдаги шахслар рўйхатидан чиқаргани сабаб бўлган.
 
Маълум бўлишича, у кўнгилли равишда Испаниядан Ўзбекистонга қайтиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга, давлатга келтирилган моддий зарарни қоплашга рози бўлган. Шу билан биргаликда Ҳодиевга нисбатан илгари сурилган айбловлар олиб ташланмаган — у ҳамон ўзига қарши илгари сурилган пунктлар бўйича айбланувчи ҳисобланади.
 
Алишер Ҳодиевга қарши илгари сурилган айбловлар Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировга қарши очилган жиноят ишининг бир қисми ҳисобланади.
 
Алишер Ҳодиев Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг ўғли Алишербек Қодиров билан яқин дўст бўлган ва “иқтисодий жиноий ишлар”ни “тил бириктирган ҳолда” амалга оширган. Айни вақтда Алишербек Қодиров қидирувда бўлиб турибди.
 
Рашиджон Қодиров 2000 – 2015 йилларда Ўзбекистон бош прокурори бўлган, 2015 – 2017 йилларда эса у конституциявий суд судьяси этиб тайинланган.
 
Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси шу йилнинг февраль ойида Рашиджон Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.
 
У “Товламачилик”, “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”, “Пора олиш” моддалари бўйича айбланмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Рашид Қодиров Алишер Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар