...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўшнисиникига ўғирликка тушган бухоролик киши қўлга олинди


02:13, 20.02.2016 Жамият
 3 458

Ҳозирда унинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБга Абадий қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, ётоқхонасидан кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу қишлоқда яшовчи 42 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.

Ҳозирда унинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Ўғирлик Бухоро ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар