...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга ўринбосар этиб тайинланди


12:26, 25.10.2017 Жамият
 3 662

Халқ таълими вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди.

Кеча, 24 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Қодирбой Бекбўсинович Бектурдиев Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
 
Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида берилган маълумотга кўра, Қодирбой Бектурдиев ушбу лавозимда Собитхон Турғунов ўрнини эгаллаган. Собитхон Турғунов бироз аввалроқ Мактабгача таълим вазирига биринчи ўринбосарликка ўтказилган эди.
 
Қодирбой Бектурдиев тайинлангунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида фаолият юритган эди.
 
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев тажриба тариқасида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Янги тайинлов амалга оширилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар