...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қонунга озиқ-овқат сифати масаласида янги тушунча киритилди


11:41, 29.03.2017 Жамият
 2 562

Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ “сохта маҳсулот” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда.

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонунларга ўзгартиш ва кўшимчалар киритилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралда қабул қилинган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, қонун ҳужжатларига янги – “озиқ-овқат хавфсизлиги” тушунчаси киритилмоқда, бу соҳадаги ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар мустаҳкамланмоқда.
 
Бундан ташқари, ушбу Қонун билан Фуқаролик кодексига, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ “сохта маҳсулот” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда, инсофсиз рақобат турларига аниқлик киритилмоқда, товар белгисидан фойдаланиш (фойдаланмаслик), товарни товар белгисига ўхшаш бўлган белгидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш орқали реализация қилиш билан боғлиқ муносабатларни ва бу соҳадаги бошқа муносабатларни тартибга солишнинг самаралироқ механизмлари белгиланмоқда.
 
Шунингдек “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги қонунларга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Солиқ кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилмоқда.
 
Жумладан, киритилган ўзгартишларда чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига ўзлари давлат рўйхатидан ўтказилган санада амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан беш йил ичида қўллаш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда (бундан ресурс ва божхона божлари мустасно). Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза топширганда судларда давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.
 
Шунингдек, Қонунда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳам назарда тутилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Заҳириддин

Теглар:Озиқ-овқат Солиқ Қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар