...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қонунчилик палатасида фуқаролар соғлиғини сақлаш бўйича янги қўмита тузилди


17:35, 04.01.2018 Жамият
 1 866

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда янги қўмитанинг таркиби сайланди.

Бугун, 4 январь куни бўлиб ўтган Парламент қуйи палатасининг жорий йилдаги илк мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди.
 
Мажлисда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш йўналишидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада жорий этилган депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг бугунги ҳолати ва унинг натижалари танқидий таҳлил этилиб, бу борадаги фаолиятни амалий ҳаракатлар билан такомиллаштириш лозимлиги таъкидланган.
 
Депутатлар янги тузиладиган қўмита аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита худудларда фаолият юритиб, хақиқий депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширган ҳолда тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлаб, уларнинг натижаларига эътибор қаратиши, бу борадаги қонун ижодкорлиги жараёнини фаоллаштириш билан бирга соҳага доир қонунлар ижросини ўрганиши лозимлигига алоҳида тўхталдилар.
 
Мажлис якунида Сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда янги қўмитанинг таркиби сайланди.
 

Теглар:Олий мажлис Қонунчилик палатаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар