...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қобулда портлаш: камида 3 киши ҳалок бўлди


16:02, 12.11.2018 Олам
 1 448

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қобулдаги портлашда камида 3 киши ҳалок бўлгани маълум қилди.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қобулдаги портлашда камида 3 киши ҳалок бўлганини, 8 киши яраланганини маълум қилди.
 
“Tolo news” телеканали маълумотларига кўра, ҳодиса бугун маҳаллий вақт билан соат 13:30 да марказий Паштунистон майдони ҳамда ҳокимият биноси яқинида содир бўлган.
 
Афғонистон Ички ишлар вазрилиги вакилининг маълум қилишича, худкуш полиция биноси олдида ўзини портлатиб юборган.
 
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ воқеани ўз зиммасига олгани йўқ.
Толибжон Низомов

Теглар:Афғонистон Қобул Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!