...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қишки таътил тугашига 2 кун қолди. Ўқувчилар нима билан машғул?


00:04, 09.01.2018 Жамият
 2 810

Қишки таътил кунларида фанлар бўйича билимлар беллашувининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 28 декабридан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари қишки таътилга чиқди. Хўш, ўқувчилар қишки таътилни қандай ўтказмоқда? Улар учун қандай шароитлар яратилган?
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги спорт секциялари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг тўлиқ ишлаши таъминланди, деб хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати.
 
Қолаверса,  республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фан тўгараклари ва спорт машғулотлари ташкил этилган.
 
Қишки таътил кунларида  фанлар бўйича билимлар беллашувининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.
 
Маълумот учун, Ўзбекистонда қишки таътил 11 кундан 14 кунга узайтирилган бўлиб, мактаблар 11 январь, пайшанбадан иш бошлайди. 

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Қишки таътил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар