...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Жогорку Кенеши раиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


23:38, 20.12.2017 Жамият
 3 767

Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши раиси Дастанбек Жумабеков бошчилигидаги делегация бугун, 20 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.
 
Меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Мажмуада амалга оширилган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, маҳобатли мақбара, миллий услубдаги айвон ва бошқа иншоотлар билан танишилди.  
 
Қирғизистон делегацияси вакиллари буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий обидаларда бўлди. Меҳмонларга осори-атиқалар тарихи ва вилоятда кейинги йилларда олиб борилган бунёдкорлик-ободончилик ишлари ҳақида ҳикоя қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков 2017 йилнинг 13-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди

Теглар:Ислом Каримов қабри Ислом Каримов мақбараси Дастанбек Жумабеков Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар