...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: йўқолган 5 ёшли бола ўлик ҳолда топилди, дунёда энг кўп сотилган автомобиль маркаси


09:11, 12.07.2017 Олам
 4 946

10 кун давомида қидирилган боланинг жасадида калтак асоратлари йўқ экани айтилмоқда.

1. Венесуэла миллий мухолифат ассамблеяси боливариан гвардияси ҳаракатлари сабаб йиғилишни тўхтатишга қарор қилди. Полковник Луго бошчилигидаги гвардия журналисларни ва парламентнинг бир неча ходимларини бинога киритмаган.
 
2. 1 июль куни Латвияда бедарак йўқолган 5 ёшли болакай уйидан 20 км узоқликда жойлашган ўрмондан жонсиз ҳолатда топилди. Болакайни 10 кун давомида 4 минг киши қидирган эди. Боланинг жасадида калтак асоратлари йўқ экани айтилмоқда. Унинг ўлимига сабаб бўлган омил экспертизадан сўнг маълум қилинади.
 
3. 2017 йилнинг 6 ойи якуни бўйича Германиянинг Porsche компанияси энг кўп сотилган автомобиль маркаси бўлди. Жаҳон бўйлаб 126 497 та машина сотилган. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан 7 фоизга ортиқ эканини кўрсатди. Компания автомобиллари учун энг йирик бозор Хитой бўлди. Бу ерда 35 864 та машина, кейинги ўриндаги АҚШда эса 27 568 та автомобиль сотилган.
 
4. Россия ҳарбий маслаҳатчиси капитан Николай Афанасов Суриядаги отишма чоғида вафот этди. Воқеа Хама шаҳрида рўй берган. Россиялик ҳарбийлар ўқув машғулотида бўлишган, жангарилар эса кутилмаганда ҳужум қилишган.  

Теглар:Қайноқ хабарлар Венесуэла Латвия Porsche Хитой Сурия Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!