...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: учар автомобиль синови, хитойлик собиқ амалдор жаримага тортилди


10:57, 22.04.2017 Олам
 2 597

Россиянинг халқаро тадқиқотлар ва сиёсий таҳлил Институти директори Сергей Толстов АҚШ ва Шимолий Корея муносабатлари ҳақида ўз хулосаларини билдирди.

Мюнхенда учувчи электромобиль синови ўтказилди. Lilium Jet электрокари вертикал ҳолатда ҳавога кўтарилади. Шу сабаб ҳам унинг учун махсус йўл бўлиши талаб этилмайди. Мазкур электромобилнинг тезлиги соатига 300 километргача кўтарила олади. Учадиган машинанинг сиғими ҳозирча 2 киши. Муҳандисларнинг маълум қилишларича, бу электромобиль самолётларга нисбатан кам энергия сарфлайди.
 
Хитойда қимматбаҳо қоғозлар бозорини назорат қилиш комиссиясининг собиқ ходими акциялар билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлари учун 251 миллион юан, яъни қарийб 37 миллион долларга жаримага тортилди. Бундан ташқари, у қимматли қоғозлар бозоридаги операцияларда иштирок этиши ҳам тақиқланди.
 
Россиянинг халқаро тадқиқотлар ва сиёсий таҳлил Институти директори Сергей Толстов АҚШ ва Шимолий Корея муносабатлари ҳақида ўз хулосаларини билдирди. “Америкаликлар томонидан Шимолий Кореяга етарлича тушунтиришлар берилди. Бир томондан улар ядро қуролсизлантиришга эришишмоқчи, бошқа тарафдан эса Шимолий Кореяга авиаташувчини юбормади, улар шундай чоралар билан чекланишни маъқул кўришяпти, назаримда. Вашингтон Ким Чен Инга таъсир ўтказиш борасида Хитой билан муҳокамаларни давом эттирмоқчига ўхшайди. Оқ уй Жанубий Кореяни ҳам тинч қўймаслиги аниқ”, дейди Толстов. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Россия Шимолий Корея Хитой Электромобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!