Туркманистон Республикаси Лебап вилояти ҳокими раҳбарлигидаги ишбилармон доиралар вакиллари делегацияси Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
2. Туркманистон Республикасининг Лебап вилояти ҳокими Чаригелди Чарлиев раҳбарлигидаги ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегация Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолияти, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, улуғ аждодимизнинг меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
3. АҚШлик фаоллар президент Дональд Трампдан истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. 14 август куни кечки пайт Нью-Йоркдаги Трамп минораси олдида уюштирилган норозилик акциясида минглаб одамлар иштирок этди.
4. Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони юз нафардан ошди. Мамлакатнинг шимолий штатларида содир бўлаётган кучли ёмғир ва сув тошқинлари иқтисодиётга улкан зарар етказмоқда. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг DNA нашри хабар берди.
5. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Таиланд шимолида жойлашган Каласин провинциясида микроавтобус ҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, 7 нафар одам жароҳатланган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.