...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Шавкат Мирзиёев муҳим ҳужжатлар имзолади, Япониядаги жазирама иссиқ одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда


09:15, 08.08.2017 Олам
 3 621

Чеченистон республикасида енгил моторли самолёт автомобиль йўлига қўниш пайтида машина билан тўқнашиб кетди.

 
1. 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир неча муҳим ҳужжутларни имзолади. Жумладан, Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонни ҳамда “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Кейинги хабарларимизда мазкур ҳужжатлар шарҳи эътиборингизга ҳавола этилади. Сайтимизни кузатишда давом этинг.
 
2. Чеченистон республикасида енгил моторли самолёт автомобиль йўлига қўнишни амалга оширди ва машина билан тўқнашиб кетди. Самолёт йўлда йўловчини ўтказиб юбориш учун тўхтаган енгил оғирликдаги юк машинасининг орқа тарафига келиб урилган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жароҳатланмади.
 
3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иккинчи мутахассислик бўйича ўқишни истаганлар учун 36 та йўналишда сиртқи таълим учун қабулни бошлади. Бу йилги қабул синов тарзида очилган бўлиб, олий маълумотга эга бўлганлар учун мўлжалланган. 36 та йўналишлар университетнинг 10 та факультетида очилмоқда. Булар биология, геология, география, журналистика, ижтимоий таълим, иқтисод, кимё, математика, физика, тарих ва хориж филологяси. Ҳужжатлар 20 августга қадар қабул қилинади.
 
4. Японияда кузатилаётган жазирама туфайли 31 июлдан буён 1 ҳафта давомида 9 киши ҳаётдан кўз юмган, 5 700 га яқин одам шифохонага етказилган. Уларнинг асосий қисмини 65 ёшдан катталар ташкил этади. Айни кунларда Японияда ҳарорат 35 даража иссиқ бўлиб турибди.
 
5. Мексиканинг Дуранго штатида отишма рўй берди. Оқибатда эса 9 киши қурбон бўлди. Хабарларга кўра, икки оила ўртасидаги узоқ йиллар давом этган қарама-қаршилик отишма билан якунланган. Маълумотларга қараганда, Дуранго штати энг криминал ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда шунга ўхшаш воқеалар тез-тез учраб туради. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Чеченистон Мексика Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!