...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Шароф Рашидов ҳақида янги китоб тақдимоти ўтказилади. Корея ярим оролида яна ҳарбий машғулот


10:19, 21.08.2017 Олам
 2 537

Шароф Рашидов ҳақида “Эрк истар кўнгил” номли китоб нашр этилди. Чикагода отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлди.

1. 21 август куни “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида тарихчи олим Шуҳрат Эргашевнинг Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Эрк истар кўнгил” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтади.
Тақдимот пойтахтдаги Миллий матбуот марказида соат 11:00да бошланиши белгиланган.
 
2. АҚШ ва Жанубий Корея 21 августдан бошлаб ўн кунлик ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказишга киришади. “Ульчи – Озодлик қўриқчиси” деган код билан номланган ушбу ҳарбий машғулотлар КХДР ҳукумати томонидан ўзига нисбатан таҳдид сифатида кўрилмоқда.
 
Ушбу ҳарбий машғулотлар ҳақида Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги эълон қилган бўлиб, унда АҚШнинг 17,5 минг ҳарбийлари иштирок этади.
 
Бундан ташқари ушбу машғулотларда Янги Зеландия, Австралия, Буюк Британия, Дания, Канада сингари мамлакатлардан ҳам ҳарбийлар иштирок этиши кўзда тутилган.
 
3. АҚШнинг Иллинойс штати Чикаго шаҳрида 19 август куни бўлиб ўтган отишмалар оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, яна 33 нафари турли тан жароҳатларини олган. Бу ҳақда “Chicago Tribune” нашри хабар берди.
 
Нашр берган маълумотларга қараганда, отишма 19 август куни маҳаллий вақт билан тунги соат 02.30 да бошланган ва 13 соат давом этган. Унга кўра, номаълум шахс автомобилдан туриб тунгги клуб олдида тўпланган одамларга қарата қуролдан ўт очган.
 
Жиноятчи воқеа жойдан яширинган бўлиб, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
 
4. Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил давлати билан хавфсизлик масаласидаги келишувларни қайта тиклашни мақсад қилганини айтиб ўтган. У Исроилнинг “Мерец” мухолифат партияси йиғилишида иштирок этиб, ўз фикрлари ва таклифларини билдирган.
Бироқ унинг айтишича расмий Тель-Авив бу ташаббусни қўллаб-қувватламаган.
 
Қуддусда шу йилнинг июль ойи давомида бошланган тўқнашувлар, юзлаб фаластинликларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган.
 
5. “СОМЭ КН МОН РК” сейсмик марказининг хабарига кўра Қирғизистон Республикаси ҳудудида 21 август куни соат тунги соат 1.51 да зилзила қайд этилган. Зилзила кучи 5 баллни ташкил қилган бўлиб, унинг маркази 5 километр ер остида жойлашган.
Талофатлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шароф Рашидов Чикаго КХДР АҚШ Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!