...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Сардор Милано “Новая волна” танловида иштирок этади, энг улкан динозавр аниқланди


10:01, 10.08.2017 Олам
 2 682

Топилган динозаврнинг узунлиги 37 метрни, оғирлиги 69 тоннани ташкил қилади.

 
1. Америкалик ва аргентиналик олимлар динозаврнинг энг катта турини аниқлашди. Топилган динозаврнинг узунлиги 37 метрни, оғирлиги 69 тоннани ташкил қилади. У тахминан 100 миллион йил аввал яшаган. Динозаврнинг суяк қолдиқлари Аргентинадан топилган.
 
2. Ўзбекистонлик ёш хонанда Сардор Милано 8-14 сентябрь кунлари Сочида ташкил этиладиган “Новая волна” Халқаро мусиқий танловида иштирок этади. танлов ғолиби 50 минг евро, иккинчи ўрин соҳиби 30 минг евро ва учинчи ўрин соҳиби 20 минг евро миқдорида мукофот пули олади.
 
3. Ўзбекистон Афғонистонда янги темир йўл линиясини қуришни режалаштирмоқда. Бу лойиҳа Ўзбекистон учун манфаатли бўлади. Сабаби Афғонистон, Покистон орқали денгизга чиқиш имконини беради. Ўзбекистон ва Афғонистон жорий йилда транспорт инфраструктурасини ривожлантириш орқали товар айланмаси миқдорини 1 миллиард долларгача кўтармоқчи.
 
4. 8 август куни кечаси Чилонзор туманида мудҳиш ЙТҲ юз берди. Бунёдкор ва Бешқўрғон кўчалари кесишмаларида рўй берган автоҳалокат оқибатида тахминан 55-60 ёшлардаги киши вафот этди. “Камаз” русумли юк машинаси йўловчини уриб юборган. Аниқланишича, юк машинасини 30 ёшли ҳайдовчи бошқарган. Ҳозирда ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланмоқда.
 
5. Вашингтондаги Оқ уй яқинида президент Дональд Трампнинг соч турмагига ўхшаш турмакли пуфак-жўжа ишириб, осиб кетилди. Мазкур иширилган фигура Дональд Трампнинг солиқ сиёсатига қарши ўтказилган намойишлар вақтида қўлланилган эди. Шар кўринишидаги жўжанинг баландлиги 9 метрни ташкил қилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Динозавр Ўзбекистон Афғонистон Сардор Милано 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!