...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: қуёш тутилганда одамлар ўлди, Сургутдаги террорчининг видеоси тарқалди, Италияда ер қимирлади


09:44, 22.08.2017 Олам
 4 618

Видеода Масауд ал-Сургутий исмли шахс ИШИД рамзи остида мусулмонларга мурожаат қилган.

1. АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон яқинидаги Форт-Майер ҳарбий базасида Афғонистондаги вазият юзасидан чиқиш қилди. Қўшма штатлар раҳбари сўнгги вақтларда Покистон террорчилар учун макон бўлиб келаётганлигини таъкидлади. “Покистон кўп ҳолларда зўравонлик ва террорчилик билан шуғулланадиганларга бошпана беради”, деди Дональд Трамп. Унинг қайд этишича, бу Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларга кескин таъсир қилиши мумкин. Сабаби ҳар иккала давлат ҳам ядро қуролига эга.
 
2. ИШИД террорчилик гуруҳи назорати остидаги “Furat Media” Сургутда одамларга ҳужум қилганликда гумонланаётган кимсанинг видеомурожаатини интернетга жойлади. Видеода акс этган Масауд ал-Сургутий исмли киши ИШИД гуруҳи рамзи туширилган фонда туриб, мусулмонларни гўёки “адашган”ларга ҳужум қилишга чақирган. 19 август куни Сургутда номаълум эркак одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. 19 ёшли Артур Гажиев 7 кишини яралаб, шундан кейин полиция вакилига қарата ўқ узган.
 
3. 21 август куни Американинг 24 та штатида қуёш тутилиши ҳодисаси кузатилди. Кентукки штатида қуёш тутилишини томоша қилаётган бир гуруҳ одамларни автомобиль босиб кетди. Натижада эса 1 киши ҳалок бўлди, яна бир нафари яраланди. Маълумотларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси – 38 ёшли Алисса Нобл бошқарувни йўқотиб қўйган, устунга урилиб, 2 аёлни яралаган. Улардан бири воқеа жойида жон берди. Нобл ва яна бир жароҳатланган аёл вертолёт орқали шифохонага етказилди.
 
4. Италиянинг Искья оролида ер силкиниши рўй берди. Оқибатда 2 киши вафот этди, 10 кишининг тақдири ҳозирча номаълум. Шунингдек, 25 киши яраланган, улардан 2 нафари оғир аҳволда. Италия геофизика ва вулқоншунослик Миллий институти маълумотларига кўра, зилзила 3,6 магнитудада содир бўлган.
 
5. Россияда сентябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари пасаяди. Сабзавотлар ва мевалар баҳоси қарийб 80 фоизгача тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Иқтисодий тараққиёт вазирлиги хабар берди. Нархларнинг пасайишига 2017 йилда мўл ҳосил олинганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Покистон Дональд Трамп Сургут 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!