...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Ироқда қадр кечасидаги портлаш, Дональд Трамп ва Си Цзиньпин учрашуви


09:37, 22.06.2017 Олам
 3 130

ИШИД босиб олган Мосулда жангарилар катталарни гаровда ушлаб қолиш учун болаларни ўлдиришдан ҳам тап тортишмайди.

1. Барнаулдаги хонадонларнинг бирида газ ускунасининг портлаши рўй берди. Оқибатда эса уйнинг 90 ёшли бекаси жабрланди. У шифохонага етказилган.
 
2. БМТнинг Болалар фонди – UNICEF Ироқда 5 миллиондан ортиқ бола ижтимоий ёрдамга муҳтож эканлигини маълум қилди. “Ироқда болалар ҳақиқий даҳшат ичида яшашга мажбу бўлмоқдалар. Уларни ўлдиришади, жароҳатлашади, ўғирлаб кетишади”, дейилади ташкилот хабарида. Хусусан, ИШИД босиб олган Мосулда жангарилар катталарни гаровда ушлаб қолиш учун болаларни ўлдиришдан ҳам тап тортишмайди.
 
3. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трамп билан Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказиладиган G20 саммити доирасида учрашадилар. Мазкур саммит июль ойида ташкил этилиши кутилмоқда.
 
4. Франция президенти Эммануэль Макрон Brexit’дан сўнг Буюк Британия билан алоқалар янада мустаҳкамланишини маълум қилди. Унинг айтишича, икки мамлакат биргаликда мудофаа соҳасида ҳамда терроризмга қарши курашишда ҳамкорлик қилишади.
 
5. ИШИД жангарилари қадр кечасида Мосулнинг асосий масжиди бўлган Ан-Нури ва унинг минорасини портлатишди. Масжид эски шаҳарда жойлашган бўлиб, бу ерда Ироқ ҳарбийлари ва ИШИД босқинчилари ўртасида кураш кетмоқда. Жангарилар масжид портлатилишида АҚШни айблашди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ироқ ИШИД АҚШ ХХР UNICEF 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!