...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: филармония, Trump Tower, Владимир Путин ва ҳукуматга қарши акция


09:07, 14.04.2017 Олам
 2 926

Мексиканинг “Тихуана” клуби ҳимоячиси Даниэль Гомес АҚШ чегарасидан гиёҳванд модда олиб ўтаётганида қўлга тушди.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Россия Федерацияси халқ артисти, Мюнхен филармонияси оркестри бош дирижёри Валерий Гергиев бошчилигида Санкт-Петербургнинг Мариинский театри филармония оркестри концерти бўлиб ўтди. Кечада К.Дебюсси, И.Стравинский, П.Чайковский ижодига мансуб мусиқалар янгради.
 
Нью-Йоркдаги Trump Tower минораси олдида Дональд Трампнинг антимигрантлар сиёсатига қарши намойишлар ўтказилди. Натижада полиция 25 кишини қўлга олди.
 
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 14 апрель куни ўтказиладиган Евроосиё иқтисодиёт форумида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига етиб келди. Бундан ташқари, умумий хавфсизлик бўйича ташкилот аъзоларининг норасмий учрашуви ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
 
Венесуэланинг Миранда штати пойтахти Лос-Текес шаҳрида ҳукуматга қарши акция ўтказилди. Намойишчилар йўллардаги чиқинди қутилари ва бинолар томларини ёқиб юборишди. Полиция уларни тўхтатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлишди.
 
Мексиканинг “Тихуана” клуби ҳимоячиси Даниэль Гомес АҚШ чегарасидан гиёҳванд модда олиб ўтаётганида қўлга тушди. Футболчи қарийб 22 кг келадиган метамфетамин моддасини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар АҚШ Россия Мексика Венесуэла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!