...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Эронда портлаш, Ҳиндистонда ёввойи фил ва ҳалок бўлган 15 чақалоқ


10:52, 03.06.2017 Олам
 4 386

Суданнинг Жанубий қисмида 15 нафар чақалоқ қизамиққа қарши қўлланган вакцинадан вафот этди.

1. Бугун, 3 июнь куни маҳаллий вақт билан 01:00 да Эроннинг Шероз шаҳрида жойлашган савдо марказида юз берган портлаш оқибатида 39 киши жиддий жабрланган, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум.
 
2. Тинч океанининг Мексикадаги қирғоқларидан 1,2 тонна оғирликдаги кокаин ортилган похоллар (тюк) оқиб келаётгани аниқланди. Ҳарбий аскарларнинг хабарига кўра, Акапулько портига 32 та похолдан ясалган қуттилар оқиб келган ва текширув натижасида уларнинг ичида кокаин моддалари жойлаштирилгани аниқланган.
 
3. Суданнинг Жанубий қисмида 15 нафар чақалоқ қизамиққа қарши қўлланган вакцинадан вафот этган. Маълум бўлишича, шифокорлар бир нечта чақалоққа вакцинани юборишда битта шприцдан фойдаланишган.
 
4. Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида ёввойи филнинг ўрмондан қочиб, маҳаллий аҳолига ҳужум қилиши оқибатида 4 киши қурбон бўлган. Аввалига фил эшиги очиқ қолдирилган уйда ухлаётган икки инсонга ҳужум уюштирган. Шундан сўнг ёввойи ҳайвон кўчадаги аёлларга ҳамла қилган. Жабрланувчилар тезлик билан шифохонага етказилган, аммо шифокорлар ҳеч қайси бирининг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
 
5. Кеча, 2 июнь куни Филиппин пойтахти Манилада жойлашган Resorts World Manila меҳмонхонасида портлаш содир этилгани ҳақида хабар берган эдик. Номаълум кимсанинг меҳмонхонада жойлашган казинога ҳужуми оқибатида 34 киши ҳалок бўлганди. Маҳаллий полициянинг хабарига кўра, жиноятчи ўз жонига қасд қилган бўлиб, воқеада қурбон бўлганлар сони 36 нафарга бориб етган. Терактни ҳозирча қайси террорчилик ташкилоти уюштиргани номаълум.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Эрон Мексика Германия Судан Ҳиндистон Филиппин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!