...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Бермуд учбурчаги, АҚШда торнадо, энг қиммат ер ва бошқалар


09:42, 17.05.2017 Олам
 5 623

ДАН ходимларининг текширувлари натижасида Тошкентда бир кунда 28 нафар маст ҳайдовчи қўлга олинди.

“Ўзавтосаноат” АК ва “Peugeot Citroen” группаси ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистонда энди “Peugeot Citroen” автомобиллари ишлаб чиқарилади.
 
Тошкентнинг Оҳангарон кўчаси “Бахт кўли” бекати олдида HOWО юк ташувчи машинаси 1989 йили туғилган пиёдани уриб кетган. Пиёда жиддий жароҳатлар туфайли воқеа жойида оламдан ўтди.
 
“Бермуд учбурчаги” районида MU-2B самолёти 4 нафар йўловчиси билан радар экранларидан ғойиб бўлди.
 
Украинада “Яндекс”, “ВКонтакте” ҳамда “Одноклассники” ижтимоий тармоқлари блок қилинди.
 
“Арсенал” ҳамда “Манчестер Сити” Англия премьер лигасининг қолдирилган учрашувида зафар қучишди. “Тўпчилар” “Сандерленд”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришган бўлса, “Манчестер Сити” - “Вест Бромвич” учрашувида 3:1 ҳисоби қайд этилди.
 
ДАН ходимларининг текширувлари натижасида Тошкентда бир кунда 28 нафар маст ҳайдовчи қўлга олинди.
 
АҚШнинг Висконсин штатида бўлиб ўтган кучли торнадо шамоли натижасида 25 киши жиддий жабрланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди.
 
Гонконгда энг қиммат ер майдони аукционда рекорд миқдор – 3 миллиард долларга сотилди. Ушбу ер майдонини дунёдаги энг бадавлат шахслардан бири Ли Шаукига тегишли бўлган Henderson Land Development компанияси сотиб олди. Henderson Land Development ернинг ҳар бир квадрат фути (0,09 квадрат метри) учун 6460 доллар тўлади.
 
Ўзбекистонда кураш бўйича энг нуфузли мусобақалардан бири бўлиб ўтади. 26-29 май куни Термизда ал Ҳаким ат-Термизий хотираси учун ўтказилиши мўлжалланган мусобақада биринчи ўринни олган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 000 доллар пул мукофоти билан тақдирланади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Peugeot Citroen HOWО Бермуд учбурчаги Манчестер Сити маст хайдовчи Гонконг Henderson Land Development Кураш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 626

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!