...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёлик мотоцикл ўғрилари қўлга тушди


20:31, 02.06.2016 Жамият
 3 010

Ўзи йўқнинг кўзи йўқ, деб шуни айтишса керак. Автотураргоҳда қолдирилган мотоцикл ўғриларнинг назарига тушдию кўздан ғойиб бўлди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзига тегишли ЯВА-350 русумли мотоциклни қаровсиз қолдирган вақтида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганини айтиб, Қарши шаҳар ИИБга мурожаат қилган. Жабрланувчи мотоциклини Қарши шаҳри Пахтазор микрорайонида олдидаги автомашиналар сақлаш жойида қолдирган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчилар, Қарши шаҳрида яшайдиган 30 ва 23 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланган ва улар қўлга олинган. 
 
Айни дамда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Теглар:Ўғирлик Жиноят Мотоцикл ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар