...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёлик фуқаро онаси ва синглисини ўлдириб, ёқиб юборди


17:44, 19.04.2018 Жамият
 11 320

Онаси билан ўзаро жанжаллашиб, уни ва ўгай синглиси Ф.Каримоваларнинг боши ва танасининг турли жойларига темир бўлаги билан уриб ўлдиради.

Жорий йилнинг 14 апрель куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Обод” МФЙ, Гулзор кўчаси 17-уйнинг ҳаммомида газ тўлиб қолганидан сўнг у ерда содир бўлган ёнғин оқибатида уй эгаси 1982 йилда туғилган Ф.Каримова ва унинг онаси 1953 йилда туғилган М.Турдиеваларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилгани ИИБ ходимларига хабар берилган эди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида марҳума М.Турдиеванинг ўғли, “Дўстлик” МФЙ Фирдавсий кўчаси 38-уйда яшовчи, 1978 йилда туғилган А.Турдиев олдиндан бўлган адовати туфайли қасд олиш мақсадида 12 апрель куни соат 15.00ларда, онаси, марҳума М.Турдиевани уйига боради.

Онаси билан ўзаро жанжаллашиб, уни ва ўгай синглиси Ф.Каримоваларнинг боши ва танасининг турли жойларига темир бўлаги билан уриб ўлдиради.

Жиноятни яшириш мақсадида А.Турдиев 13 апрель куни соат 21.00ларда шу уйга қайтиб келиб, жасадлар устига керосин суюқлигини сепиб, ўтинхонадаги газ балонни очиб, олов ёқиб, ўзи воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган. 

Ҳозирда ИИВ Матбуот хизмати ҳозирда А.Турдиев қўлга олинганини хабар қилди.

Икром Раҳмон

 

Теглар:газ баллон Қашқадарё жасад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар